Хитой банклари билан 750 млн долларлик заём келишувлари имзоланди
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзбекистон Миллий банки) Хитой молиявий институтлари билан 750 млн долларлик заём келишувларини имзолади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Миллий банки Хитой давлат тараққиёт банки билан 250 млн долларлик заём келишувини имзолаган.
Ушбу келишув Ўзбекистонга импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларни яратишга қаратилган юқори технологик қурилмаларни етказишни кўзда тутувчи йирик лойиҳалар билан бирга кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини ҳам молиятиришни кўзда тутади.
Хитой давлат тараққиёт банкининг кредит линиясидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги тадбиркорлар фойдалана оладилар.
Шунингдек, Хитой экспорт-импорт банки билан 500 млн долларлик заём келишуви имзоланган.
Бу банкнинг кредитлари юқори технологик қурилмаларни етказишни кўзда тутувчи инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатлар 5 июнда Пекинда 9-10 июнда Хитойда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан имзоланган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023