Жаҳон | 15:46 / 06.06.2018
7088
1 дақиқада ўқилади

Қатар НАТОга кириш истагини билдирди

Фото: AFP/Scanpix

Қатар ҳозирда фаол ҳамкорлик қилаётган НАТОнинг таркибига кириш истагини билдирди. Бу ҳақда Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Аттийя “Ал-Талаййа” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Қатар НАТО билан самарали ҳамкорлик қилади, бу ҳамкорлик кундан-кунга ривожланиб бормоқда ва Қатарда НАТОнинг бирор бўлими ёки ихтисослашган маркази жойлаштирилишига олиб келиши мумкин. НАТОда аъзоликка келсак, биз унда тўлақонли аъзо бўлишга эришиш истагимиз бор”, деб таъкидлаб ўтган ал-Аттийя.

Унинг айтишича, альянс Қатарга террорчиликка ва унинг молиялаштирилишига қарши курашда ёрдам бериши ва минтақада хавфсизлик ҳамда барқарорлик кафолати бўла олиши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид