Спорт | 17:35 / 06.06.2018
33622
2 дақиқада ўқилади

«Реал»ни яна собиқ футболчиси бошқариши мумкин

Фото: Reuters

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро клуб бош мураббийи қилиб тайинланиши мумкин. Аввалига Зидандан бўш қолган ўринга Гути асосий номзод сифатида кўрилаётганди.

As хабарига кўра, Мадрид жамоаси бош мураббийлиги учун энди «Реал»нинг бошқа собиқ футболчилари Фернандо Йерро ва Мичел Гонсалес ҳам даъвогар. Айни вақтга келиб Маурисио Почеттино, Йоахим Лев, Массимилиано Аллегри, Юрген Клопп ва Юлиан Нагельсманн каби мутахассислар «Реал»га рад жавобини беришган.

Айни пайтда Йерро Испания қироллиги футбол федерациясида спорт директори бўлиб ишлаяпти. Аммо, мутахассис «Реал»ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилган.

Йерро 2014-15 йилги мавсумда «Реал»да Карло Анчелоттининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган эди. Бундан ташқари, «Реал Овьедо» клубида бош мураббий бўлган.

Мичел «Реал Кастилья»ни 2006/07 йилги мавсумда бошқарган. Ушбу испаниялик мутахассиснинг охирги иш жойи «Малага» бўлганди, унинг жамоаси 2017/18 йилги мавсум якунларига кўра Сегундага йўл олди.

31 май куни Зинедин Зидан «Реал» бош мураббийлигидан кетаётгани ҳақида эълон қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид