Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ЖЧ-2018 кўрсатилмаслиги мумкин
Саудия Арабистони аҳолиси 2018 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари трансляциясидан қуруқ қолиши мумкин. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, маҳаллий телекомпаниялардан биронтаси трансляция ҳуқуқини харид қилиш ҳақида келиша олмаган. Контентга Қатарнинг beIN Media эгалик қилади. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонлар ўртасидаги воситачи саналади, бироқ музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Таъкидланишича, қатарликлар Саудия Арабистонини ҳуқуқларни харид қилмасдан трансляцияни амалга ошириш ва контентни ўғирлашда айбламоқда.
Шу тариқа, агарда мундиал бошланишигача вазият ўзгармаса, унда Саудия Арабистони аҳолиси ЖЧ-2018ни томоша қила олмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин жаҳон чемпионати фаворитларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026