Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда олий таълим муассасасини ташкил этиш таклифи берилди
«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида олий таълим муассасасини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
«Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона фаолият олиб бораётганлиги ва саноат ташкилотлари, уларда иш ўринлари кўплигини инобатга олган ҳолда, Ангрен шаҳрида ҳам олий таълим муассасаси ташкил этиш керак», - дейилади мурожаат матнида.
Қайд этилишича, Ангрен ривожланган саноат маркази бўлиб, ангренлик кўпчилик ёшларда олий таълим муассасасида ўқишга кириб, таълим олиш ва Ўзбекистонга хизмат қилиш истаги кучли экан. Тошкент шаҳри ёки бошқа шаҳарларга қатнаб ўқиш Ангрен шаҳридаги ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўплаб қийинчиликларни туғдиради.
«Шу сабабдан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Ангрен шаҳар филиали ёки бошқа бир саноат соҳасида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», - дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш таклиф этилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
18:58 / 13.03.2026
Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
10:10 / 28.02.2026