Ўзбекистон | 09:19 / 07.06.2018
9831
2 дақиқада ўқилади

ИИВ Академиясининг қатор биноларини қуриб берадиган бош пудратчи белгиланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда ўқув-машғулот жараёнлари учун зарур бино ва иншоотлар қуриш ва капитал таъмирлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганлиги ҳамда Дастур доирасида бино ва иншоотларни қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича “Diapaz” масъулияти чекланган жамият бош пудратчи ташкилот этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

Академиянинг Ахборот - ресурс марказини қуриш бўйича ишларни бош пудратчи сифатида “Diapaz” масъулияти чекланган жамият томонидан якунига етказилиши;

Дастур доирасидаги бошқа бино ва иншоотларни қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича қолдиқ иш ҳажмларини бажариш учун бош пудратчи ташкилот этиб “Bazis stroy” хусусий корхонасини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дастур доирасида бино ва иншоотларни қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ ва сифатли якунланишини ҳамда ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлайди.

Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юкланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид