Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Европани «ўзгараётган дунёда» қатъийликка чақирди
Фото: Krisztian Bocsi/Bloomberg
Германия канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи давлатларини АҚШ ҳукумати Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўрнатилган жаҳон тартибини ўзгартираётган бир пайтда, қатъийлик кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.
Меркель АҚШнинг Эрон ядровий битимидан чиқиши, Қўшма Штатлар томонидан пўлат ва алюминийга импорт божларининг жорий этилишини янги жаҳон муаммолари сифатида тилга олган. Унинг фикрича, Евроиттифоқ мамлакатлари ўз позициясини «аниқлаштириши керак», шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашида «бир ёқадан бош чиқариши» лозим.
Германия канцлери Европа халқ партияси фракциясининг Мюнхендаги йиғилиши вақтида шундай баёнот билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель Россия G8’га қайтарилмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
15:54 / 22.01.2026