Жаҳон | 09:57 / 07.06.2018
3618
1 дақиқада ўқилади

Помпео Жонсон билан Ямандаги вазиятни муҳокама қилди

Фото: PA

АҚШ ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари, Майк Помпео ҳамда Борис Жонсон, Ямандаги гуманитар вазиятни ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт хабар берган.

«Давлат котиби Помпео бугун Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан гаплашди. Улар қатор глобал масалалар, жумладан, ИШИД билан биргаликда кураш олиб бориш, шунингдек, Ямандаги гуманитар вазиятни муҳокама қилишди», - дея айтиб ўтган Науэрт.

Ямандаги қуролли можаро 2014 йилдан бери давом этмоқда, унда шиаларнинг «Ансар Аллоҳ» ҳаракатидан бўлган исёнчи ҳусийлар ва ҳукумат қўшинлари иштирок этяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Асадни огоҳлантирганди.

Мавзуга оид