Жамият | 14:38 / 07.06.2018
8830
1 дақиқада ўқилади

Темир йўл вокзалларига кириб-чиқишни эркинлаштириш таклиф қилинди

Фото: KUN.UZ

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида темир йўл вокзалларига кириб-чиқишни эркинлаштириш бўйича петиция ҳозирги кунга келиб 2511 овозни йиғди.

«Пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги вокзалларга кириб-чиқиш йўловчиларни кузатувчиларга ва кутиб олувчиларга катта муаммо саналади», - дейилади мурожаат матнида.

Қайд этилишича, вокзалларга кириб-чиқишдаги ҳозирги ҳолат нафақат фуқароларимиз учун, шунингдек юртимизга ташриф буюраётган туристлар учун ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. 

«Шу муносабат билан вокзалларга кириб-чиқиш тартибини соддалаштириб, фуқароларга билетсиз кириб-чиқиш имконияти яратилишини сўрайман», - дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автотранспортдан фойдаланиш учун талаб этиладиган мажбурий ишончнома олиш тизимини бекор қилиш таклиф этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид