Ўзбекистонда меценатлар учун самарали ва ишончли механизм ишлаб чиқилади

Фото: Халқаро Пресс-клуб
Меценатлик тўғрисидаги қонунда асосий эътибор фақат меценатларга бериладиган имтиёзларга қаратилмайди. Асосий мақсад меценатлик анъанасини йўлга қўйишдан иборат. Буларнинг бари меценатларнинг самарали механизмга эга бўлиши учун амалга оширилмоқда, яъни бенефициарлар меценатларга муайян ҳисобот бериб боради. Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ҳуқуқшуноси Антон Ким Халқаро Пресс-клубнинг меценатлик анъанасига бағишланган сессияси доирасида шундай баёнот берди.
"Тасаввур қилинг, сиз - меценатсиз. Табиийки, сиз бенефициарлардан маблағларингиз керакли мақсадларга сарфланганига доир ҳисобот олиш имконига эга бўлишни истайсиз. Биз айнан шундай механизмни кўзлаяпмиз. Бундай ҳисоботлар оммавий ахборот воситалари ёки бенефициарларнинг сайтларида тақдим этиб борилади", - дейди у.
Шу ўринда эксперт Россия қонунчилигида Меценатлик тўғрисидаги қонун таназзулга учраганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, РФда икки марта - 2008 ва 2013 йилда меценатлик тўғрисидаги қонун муҳокамага қўйилган. "Иккинчи уринишда қонун қабул қилинганига қарамай, у амалда аҳамиятсиз. РФнинг меценатлик тўғрисидаги қонуни ҳеч қандай имтиёзлар тақдим этмайди", - қўшимча қилди Антон Ким.
Маълумот учун: Меценталик фаолияти - бу бенециар (пул маблағларини қабул қилувчи юридик ёки жисмоний шахс) томонидан Ўзбекистон Республикасининг моддий ва номоддий маданий меросини ташкил қилувчи маданий объектларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида беминнат асосда ҳар қандай мулкий ҳуқуқларнинг берилиши, пул қийматига эга ишларнинг бажарилиши, хизматларнинг тақдим этилиши.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жамият | 08:07
-
Трамп Хитой учун тарифларни 125 фоизгача кўтарди
Жаҳон | 08:00
-
Трамп тарифларининг илк куни: инвесторлар доллар ва АҚШ облигацияларидан воз кечди, Хитой тарифларни 84 фоизга оширди
Жаҳон | 07:57
-
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 07:49
Мавзуга оид

12:12 / 24.01.2025
Эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилади

14:42 / 19.05.2021
Metsenat.uz лойиҳасида 39 млн сўмлик грант эълон қилинди

13:50 / 29.03.2021
Metsenat.uz лойиҳасида япон тилида ўқиётган филолог-талабалар учун 36 млн сўмлик стипендия эълон қилинди

11:26 / 03.03.2021