Ушбу стипендияни қўлга киритишни кўзлаётган талабалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  1. Моддий жиҳатдан қийналган бўлишлари;
  2. Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлишлари;
  3. Тил билиш даражалари қониқарли бўлиши;
  4. Ижтимоий ҳаётда фаол бўлишлари;
  5. Белгиланган имтиҳондан муваффақиятли ўтишлари.

Ушбу талабларга жавоб бера олган 12 нафар талабага 10 ой давомида 300 минг сўмдан стипендия тўлаб борилади. 

Стипендияга ҳужжатлар жорий йилнинг 23 апрелига қадар Metsenat.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Ҳужжат топширган талабалар 23 май санасида соҳалари бўйича белгиланган имтиҳонни топширишади.

Қўшимча маълумотга @metsenatuz телеграм канали ва @metsenat_support_bot орқали эга бўлиш мумкин.

Маълумот ўрнида: Kun.uz нашри Metsenat.uz лойиҳасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади ва сайтда эълон қилинаётган барча грант ҳамда стипендияларни тарғиб қилишга кўмаклашади. Шу ўринда юртимиздаги барча корхона, ташкилот, компаниялар ҳамда саховатпеша тадбиркорларни илм-фанга, таълимга беминнат ҳомийлик қилишга чорлаб қоламиз.