Эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилади
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, бир қатор қонун ҳужжатларидаги нормалар амалга оширишнинг муайян механизмлари мавжуд эмаслиги ҳамда ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги, эскирганлиги сабабли қайта кўриб чиқилди, шунингдек баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.
Бундан ташқари “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид

12:20 / 04.02.2025
Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

11:58 / 30.01.2025
Ўз аҳамиятини йўқотган айрим нормалар бекор қилинди

07:32 / 01.11.2024
Ноябрдан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори оширилади

08:00 / 08.10.2024