Жаҳон | 16:22 / 08.06.2018
15074
2 дақиқада ўқилади

«Худди ўқитувчидек». Трамп Мэй билан учрашувни нега бекор қилгани айтилди

Фото: NEW YORK TIMES / REDUX / EYEVINE

АҚШ президенти Дональд Трамп Британия бош вазири Тереза Мэй билан Квебекда ташкил этиладиган G7 саммитидаги учрашувини, унинг «ўқитувчиларга хос» гапириш оҳанги сабабли бекор қилган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар етакчисига яқин бўлган манбалар хабар берди, деб ёзмоқда Telegraph.

«Хафагарчиликларсиз, бироқ у худди мактаб ўқитувчисига ўхшайди. У билан кимдир яхши муносабатларда, деб ўйламайман», - дея айтиб ўтган икки давлат етакчилари учрашувида иштирок этган манбалардан бири.

Таъкидланишича, Трампни Мэйнинг ёндашуви ғазаблантирган бўлиши мумкин. У телефон мулоқоти бошида масалаларни муҳокама қилиш ўрнига сиёсий жиҳатлар бўйича чуқурлашиб кетган.

Ўз навбатида, бошқа бир манбанинг хабар беришича, Трамп Мэйнинг кўплаб илтимосларидан жаҳли чиққан. У Британия томони АҚШ билан муносабатлардан манфаат олмоқчи экани ҳақидаги хулосага келган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Мэй G7 саммитида учрашмаслиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид