Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда аёлини қайчи билан уриб, жароҳат етказган эр ушланди
Фото: KUN.UZ
7 июнь куни Наманган шаҳрида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу шаҳарда яшовчи О.А. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Ф.М. исмли аёлнинг оёқ, қўл ва бўйин қисмларига қайчи билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ф.М. касалхонага ётқизилган. О.А. ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда коллеж ўқувчилари ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланганди.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
18:54 / 01.02.2026