Жаҳон | 21:56 / 08.06.2018
4245
1 дақиқада ўқилади

Польшада автобуснинг юк машинасига урилиши оқибатида 43 бола жабр кўрди 

Фото: Gazeta Krakowska

Польшада бошланғич мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобуснинг юк машинасига урилиши оқибатида 43 бола ва 6 нафар катта ёшли жабр кўрди. Бу ҳақда Gazeta Krakowska нашри маълум қилди. 

ОАВ маълумотларига кўра, 4 кишининг аҳволи оғир. Бироқ ҳозирча гап катталар ёки болалар ҳақида кетаётгани номаълум.

Автобус экскурсиядан кейин Варшавага қайтаётганда аварияга учраган. Йўл транспорт ҳодисаси юз берган трасса тўлиқ тўсиб қўйилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид