19:27 / 08.06.2018
7423

«Реал» Кейндан умид узиши мумкин. У ўз клубида қолди

«Тоттенҳэм» Ҳарри Кейн билан янги 6 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.

24 ёшли форвард Лондон клуби билан 2024 йил ёзига қадар амалда бўлувчи янги шартнома тузган.

Daily Mail хабарига кўра, Кейн бу шартнома бўйича жами 90 миллион фунт ишлаб олиши мумкин бўлади.

Англиялик ушбу ҳужумчининг ҳозирги шартнома бўйича маоши миқдори 100 минг фунтни ташкил қилади ва янги шартномада бу миқдор икки баробар ортган, у бонусларни қўшиб ҳисоблаганда йилига 15 миллион евро олади, натижада у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

Кейн «шпорлар» билан икки йил муқаддам 2021/22 йилги мавсум охирига қадар амалда бўлувчи янги шартнома имзолаганди, аммо клуб президенти Дэниэл Леви «Реал» томонидан жиддий қизиқиш мавжуд бўлган футболчи билан шартномани янгилашга қарор қилган.

Top