Жаҳон | 08:35 / 08.06.2018
10472
1 дақиқада ўқилади

Трамп Франция ва Канадани айблади

Фото: Reuters/ Randall Hill

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Франция ва Канада халқаро савдони юритишга халақит бермоқда. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Шунингдек, у ҳар икки давлатни Қўшма Штатларга ҳаддан ташқари баланд даражадаги божларни жорий этганликда айблади.

«Улар (Канада ва Франция) АҚШга жуда катта божлар жорий этишмоқда ҳамда пулсиз тўсиқларни яратишмоқда. ЕИнинг АҚШ билан савдо профицити - 151 млрд доллар, ҳамда Канада бизнинг фермерларни ўз бозорига киритмаяпти», - дея таъкидлаб ўтган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Канадани Оқ уйга ўт қўйганликда айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид