Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Мэй G7 саммитида учрашмайди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй «катта еттилик» саммити доирасида расмий музокаралар ўтказмайди. Бу ҳақда Reuters Мэй вакилининг баёнотига асосан хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Мэй G7 давлатларининг барча етакчилари билан расмий учрашувлар ўтказади, бироқ Трамп билан кўришмайди. Аммо, вакилнинг таъкидлашича, бош вазир АҚШ президенти билан норасмий тарзда ҳам учрашиши эҳтимоли бор.
«Катта еттилик» давлатлари етакчилари АҚШ пўлат ва алюминий импортига янги божлар жорий этганидан сўнг, Трамп билан илк бора шахсан учрашишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп G7 саммитини белгиланганидан олдин тарк этиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:34 / 13.11.2025
«Улар бизга раҳмат айтиши керак» – Рубио Кариб денгизидаги зарбалар борасида Европанинг танқидига жавоб берди
07:40 / 07.11.2025
BRICS vs G7: 2026 йил ЯИМ ўсиши прогнозлари — BRICS устун
08:32 / 01.11.2025
G7 вазирлари Россиянинг Украина энергетика тизимига ҳужумларини қоралади
08:54 / 02.10.2025