Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook баъзи компанияларга фойдаланувчилар шахсий маълумотини берган - WSJ
Фото: Reuters /Stephen Lam
Facebook ижтимоий тармоғи баъзи компанияларга фойдаланувчилар шахсий маълумотини тақдим этган. Бу 2015 йилда иловалар ишлаб чиқувчиларга маълумотлар беришни тўхтатиш ҳақидаги ваъдага қарамай юз берган, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal ўз манбалари, суд ҳужжатлари ва компания вакилларига таянган ҳолда.
Нашр маълумотларига кўра, Facebook маълум бир компанияларнинг иловалар ишлаб чиқувчилари билан маълумотларни тақдим этиш борасида келишувларга эришган. Бу «оқ рўйхатдан», масалан, Royal Bank of Canada ва Nissan Motor жой олган. Тақдим этилган маълумотлар орасида телефон рақамлари ҳамда «дўстона алоқа» метрикаси бўйича статистика бўлган, у ижтимоий тармоқнинг икки фойдаланувчиси ўртасида танишлик даражасини аниқлаш имконини беради.
Компаниядан маълум қилишларича, иловалар ишлаб чиқувчилари билан келишувлар янги функцияларни синовдан ўтказиш ҳамда фойдаланувчилар учун интерфейсни яхшилаш мақсадида эришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook Хитойнинг Huawei компанияси билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсий маълумотларига кириш бўйича келишувни бекор қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025