07:49 / 09.06.2018
27620

Меркель Россия G8’га нега қайтарилмаслигини айтди

Фото: REUTERS/Leah Millis

Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, G7 иштирокчи давлатлари Россиянинг саммитлар бу шаклига қайтарилиши масаласини фақатгина Украина билан муаммони ҳал қилишда «жиддий ўзгариш» бўлсагина муҳокама қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Биз Россиянинг G7 саммитлар шаклига қайтарилиши Украина билан муаммо бўйича жиддий ўзгариш содир бўлмагунига қадар рўй бермаслигини тушуниб турибмиз», - дея айтиб ўтган Меркель.

Унинг таъкидлашича, музокараларда иштирок этаётган давлатлар ҳам бу позицияни қўллаб-қувватламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп G7 саммитини белгиланганидан олдин тарк этиши хабар қилинганди.

Top