Жамият | 14:57 / 09.06.2018
22666
1 дақиқада ўқилади

Ошхонадаги ўзаро жанжал ўлим билан якунланди

Иллюстратив фото/hibiny.com

7 июнь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи, ошхона иш юритувчиси А.Н. иш жойида маст ҳолда бўлган фуқаро Ф.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, уни уриб-тепиб танасини турли жойларига жароҳат етказган. 

Натижада Ф.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.Н. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид