Жамият | 00:46 / 10.06.2018
25036
1 дақиқада ўқилади

Дубай полицияси хорижлик ишчилар учун рекорд даражадаги ифторлик ташкиллаштирди

Фото: Gulf News

Дубай полицияси рекорд узунликдаги ифторлик дастурхони ташкиллаштирди. Бу ҳақда Gulf News нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, бир неча қатордан иборат ифторлик дастурхонининг умумий узунлиги 6 кмни ташкил этган. Ушбу ифторлик Гиннесс рекордлар китобига “ифторлик учун энг узун дастурхон” сифатида киритилди.

Фото: Gulf News

Дубай полициясининг бу ташаббуси хайрия характерида бўлиб, ифторликда Ҳиндистон, Шри-Ланка, Покистон ва Осиёнинг бошқа давлатларидан 13 минг ишчи иштирок этган.

Таъкидланишича, ифторлик учун таомларни тайёрлашда 35 та ресторан ва турли давлат идораларидан 500 кўнгилли машғул бўлган. Ифторликни тайёрлашга умумий ҳисобда 200 соатга яқин вақт кетган. 

Фото: Gulf News
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид