Технология | 17:56 / 10.06.2018
11118
1 дақиқада ўқилади

Европа аэропортларида ухлаш учун махсус капсулалар пайдо бўлади

Словения дизайнерлари, ишбилармонлари ва сайёҳлари Европа аэропортларида ухлаш учун ўрнатилувчи махсус капсулаларни ишлаб чиқишди. Fox News шу ҳақида хабар берди. 

Концепцияга кўра, Airpods модуллари ташқи кўринишидан футуристик дрэгстерлар (пойга мусобақаларида қатнашувчи автомобиллар)дек кўринади. Сайёҳлар бу капсулалар ичида телефонни зарядлаш, Wi-Fi'га уланиш ва кино кўриш имконига эга бўлишади. 

Фото: AirPod

Уйқу хоналари ташқи товушлардан тўлиқ изоляция қилинган бўлишига қарамай, сайёҳларга ташқарида бўлаётган ҳодисаларни монитор қилиш имкони тақдим этилади. Капсула автоматик равишда йўловчининг парвоз вақти яқинлашаётгани ҳақида хабар беради. 

Фото: AirPod

Ихтиро қўшимча ишланмаларни талаб қилади, бироқ илк капсулаларни шу йилнинг ўзидаёқ Европанинг баъзи аэропортларида ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид