Жаҳон | 21:01 / 10.06.2018
10443
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Сингапур бош вазири билан учрашди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сингапур бош вазири Ли Сяньлун билан учрашди. Учрашув Facebook орқали намойиш қилинган. Икки раҳбар қўлларини сиқиб, икки томон делегацияси вакилларини қаршилашган.

Ким Чен Ин Сингапур ҳукуматига у ва АҚШ президенти ўртасида тарихий саммитни ўтказишдаги самимий жонбозлиги учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Ли Сяньлун ҳам Шимолий Корея етакчисига ташриф ва учрашув учун ташаккур билдирган.

Фото: REUTERS / Edgar Su

Аввалроқ Ким Чен Ин Сингапурдаги Чанги аэропортига етиб келгани маълум қилинганди. Айни вақтда Ким Чен Ин тўхтаган St. Regis меҳмонхонаси атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Фото: EPA-EFE/WALLACE WOON

12 июнда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 9да бошланади.

Мавзуга оид