Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди, автобус ва юк машиналари пасайди
Фото: GM Uzbekistan
2018 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 55,8 трлн. сўмни ва ўтган йилга нисбатан 107,0% ўсиш суръатини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғининг улуши 1,2%ни (2017 йил январь- май ойларида - 1,8%), ўрта-юқори технологияли - 28,1% (20,4%), ўрта-қуйи технологияли - 31,6% (26,8%) ва қуйи технологияли - 39,1% (51,0%) ташкил этди.
Ўз навбатида, ишлаб чиқарадиган саноатда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан трактор ишлаб чиқариш 5,3 мартага, акриль ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар – 41,9%га, автомобиль двигателлари 33,0%га, енгил автомобиллар (ихтисослаштирилганларсиз) – 22,4%га, дизель ёқилғиси – 24,8%га, ўсимлик ёғи (тозаланган) – 9,6%га, автомобиль бензини – 0,6%га ва пахта толаси – 1,9%га ошган.
Шу билан бирга, автобуслар, юк автомобиллари, портландцемент ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.
Мавзуга оид
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
10:46 / 21.03.2026
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ошди
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
08:57 / 20.03.2026