Спорт | 11:44 / 11.06.2018
18978
1 дақиқада ўқилади

ФИФА ЖЧ-2018’нинг энг яхши иштирокчиларига бериладиган мукофотларни тақдим қилди

ФИФА Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати иштирокчиларига бериладиган индивидуал мукофотларни тақдим қилди.  

Бу мукофотлар анъанавий равишда мусобақанинг энг яхши дарвозабонига бериладиган “Олтин қўлқоп”, энг яхши ўйинчисига бериладиган “Олтин тўп”, энг яхши тўпурарга бериладиган “Олтин бутса”, энг яхши ёш ўйинчи ва энг яхши мураббий учун бериладиган мукофотлардан иборат.

Фото: ФИФА
Фото: ФИФА
Фото: ФИФА

2014 йилда Бразилияда ўтган аввалги жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчи аргентиналик Лионель Месси, энг яхши тўпурар колумбиялик Хамес Родригес, энг яхши дарвозабон немис Мануэль Нойер, энг яхши ёш ўйинчи француз Поль Погба ва энг яхши мураббий Голландия терма жамоаси мураббийи Луи ван Гал бўлганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид