Жаҳон | 10:36 / 11.06.2018
8822
1 дақиқада ўқилади

КХДР АҚШ билан саммитда қандай мавзулар муҳокама қилинишини маълум қилди 

Фото: AP / Ahn Young-joon

АҚШ ва Шимолий Корея ўзаро саммитда икки томонлама янги муносабатларни ўрнатиш, Корея яриморолида тинчлик тизимини яратиш ва уни ядровий қуролсизлантиришни муҳокама қилади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.  

“АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокараларда кенг доирадаги фикрлар алмашинуви бўлиб ўтади, унинг давомида томонлар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида янги муносабатларни шакллантиришга доир икки давлат учун долзарб масалаларни, Корея яриморолида мустаҳкам ва доимий тинчликни ўрнатиш ва яриморолни ядровий қуролсизлантириш жараёнини амалга оширишни муҳокама қилишади”, деб маълум қилган агентлик. 

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бошчилигидаги саммит 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид