Технология | 13:12 / 11.06.2018
44511
2 дақиқада ўқилади

Россиядаги энг арзон хорижий машиналар маълум, Ravon етакчи

Daily-Motor.ru нашри Россия автобозоридаги автомобиль компаниялар прайс-варақларини ҳар ойлик таҳлилдан ўтказди. Нашр томонидан Россияда 2018 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, энг арзон янги хорижий машиналар бешлиги тузилди.

Бу рейтингда, худди аввалги ойлардаги каби, Ravon R2 хэтчбеки етакчилик қилмоқда. 85,1 кучли бензинли мотор ва «автоматга» эга бу модель РФда 439 минг рублдан таклиф этилади (7 минг доллар). Ravon R2 Россияда автоматлаштирилган трансмиссияга эга энг арзон янги автомобиль ҳам саналади.

Фото: Ravon

Иккинчи ўриндан Ravon Nexia седани 449 минг рубллик (7,2 минг доллар) нарх билан жойлашди. Унинг бу версиясида 1,5 литрли атмосферали бензинли мотор бор.

Фото: Ravon 

Илк учликка Хитойнинг Brilliance H230 седани 459 минг 900 рубль (7,4 минг доллар) якун ясаб берди. Унинг Comfort комплектацияси 1,5 литрли бензинли двигатель ва механик трансмиссияга эга.

Фото: Brilliance 

Тўртинчи ўринни Datsun on-DO седани эгаллади - 461 минг рубль (7,5 минг доллар).

Фото: Datsun

Бешинчи поғонада Хитойнинг FAW Oley қайд этилди, унинг нархи 491 минг рубль (7,9 минг доллар)га тенг.

Фото: FAW
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид