12:26 / 11.06.2018
6919

Ўғил ўз онасининг қимматбаҳо буюмларини тунаб кетди

Бухоро вилояти, Шофиркон туман ИИБга, “Х.Орифон” МФЙ, Ашрафий кўчаси, 14-уйда яшовчи уй бекаси Меҳрибон Латипова ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган баҳоси 1.000.000 сўмлик телевизорини ва баҳоси 500.000 сўмлик темир пайвандлаш аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган эди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИББ KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, Меҳрибон Латипованинг Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, “Азизобод” МФЙ, Қонзурун қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган ўғли Умедов Ихтиёр Бахтиёрович содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ихтиёр Умедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши  қўзғатилиб, жиноят иши юзасидан тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман Судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман Суди раиси Ж.Жуманиёзов раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, онасига етказган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини билдириб, оилавий шароитини инобатга олиб унга нисбатан қонуний енгиллик беришларини сўради.

Одил судлов томонидан Умедов Ихтиёр Бахтиёровичга нисбатан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Top