Жаҳон | 21:11 / 11.06.2018
3368
1 дақиқада ўқилади

Украинада олий аксилкоррупцион суд ташкил этилади

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенко талабалар билан учрашув давомида мамлакатда олий аксилкоррупцион суд ташкил этилиши ҳақидаги қонунни имзолади.

“Жуда тантанали лаҳза, мен сизнинг гувоҳлигингиз остида Украина қонунини имзоламоқдаман. Ниҳоят, биз олий аксилкоррупцион суд ҳақида “қонун лойиҳаси” иборасини қўллашдан тўхтадик”, деб айтган Порошенко.

Ушбу судни ташкил этиш қарори Халқаро валюта жамғармаси талабларига кўра қабул қилинган, чунки бу талаб жамғарма Украинага кейинги траншни тақдим қилиши учун муҳим талаблардан бири ҳисбланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид