Жамият | 17:38 / 11.06.2018
14766
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда фермер хўжалиги раисини пичоқлашди

Фото: KUN.UZ

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 10 июнь куни Тозауруғ маҳалласида яшовчи “Миришкор-Миршароф” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Д.Х. ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши “Янги шона” фермер хўжалиги раиси И.Ў.нинг курак ва чап оёғини сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада И.Ў. касалхонага ётқизилган. Д.Х. ушланган.

Мавзуга оид