Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичимлик суви бўйича 4 миллион сўмлик нореал қарздорлик бекор қилинди
Урганч туманида яшовчи фуқаролардан бирига ичимлик суви бўйича юклатилган 4 миллион сўмлик қарздорлик олиб ташланди. Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Урганч туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро С.Зарипова мурожаат қилган.
Мурожаатда кўрсатилишича, ТМСҚФБ Урганч туман бўлими ичимлик сувидан истеъмолчига асоссиз равишда 4 миллион сўм қарз ҳисоблаган.
Туман жамияти ушбу мурожаат юзасидан истеъмолчи манфаатини кўзлаб, нореал қарздорликни олиб ташлаш бўйича Урганч туман маъмурий судига даъво аризасини киритди.
Маъмурий суднинг қарорига асосан истеъмолчига юклатилган 4 миллион сўм қарздорлик олиб ташланди.
Мавзуга оид
09:00
Айрим қарздорликлар соддалаштирилган тартибда ундирилади
09:00 / 05.04.2026
Нақдга битмас битимлар ва солиқдан норози санъаткорлар — ҳафта дайжести
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
14:24 / 14.03.2026