Ўзбекистон | 17:34 / 12.06.2018
10333
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида паспорт назорати пунктлари кўпайтирилади

Фото: novosti.kg

БМТ Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик - Автодорожний” назорат-ўтказиш пунктига (НЎП) янги техникалар тақдим этди. Бу ҳақида Қирғизистон давлат чегара хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, Мазкур замонавий комплекс компьютерлар, видеокузатув ускуналари ва фотоаппаратларни ўз ичига олади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Ускуналар яқин вақт ичида ўрнатилади. Бу эса НЎПнинг ўтказиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

Ўз навбатида паспорт назорати пунктлари 30 тагача (киришда 15 та, чиқишда 15 та) кўпайтирилиши режалаштирилган. Ҳозир уларнинг сони 14тани ташкил қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид