Спорт | 08:33 / 12.06.2018
4052
1 дақиқада ўқилади

Олимпия ўйинлари совриндори темир йўл компаниясини ирқчиликда айблади

Фото: Getty Images

Британиялик гимнаст, ёзги Олимпия ўйинларининг тўрт карра совриндори Луис Смит темир йўл компаниясини поездда чипта кўрсатиш ҳақидаги илтимос туфайли ирқчиликда айблади. 

«Ҳа, поезддаги сафар жуда қизиқарли ва сиёсий тусга эга бўлди.

Биринчи синфдаги вагонда чой ва таом берган ходим қўшниларимдан биридан чипта борлигини сўради, кейин эса уни тақдим этишни талаб қилди», - дея ёзган спортчи твиттердаги ўз саҳифасида.

Смитнинг қайд этишича, проводник фақатгина икки нафар қора танли йўловчидан чипталар сўраган, жумладан ундан ҳам.

«Шундан сўнг биз поезд менежерининг олдига бордик ва вазият ҳақида айтдик. Менежер узр сўради ва вагондаги ходим нотўғри иш тутганини, аммо у йўловчилардан чипта бор ёки йўқлигини сўрашга ҳақли эканини айтди», - дея қўшимча қилиб ўтган у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид