Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туман ҳокими тадбиркорларга ваъда берди
Сергели туманида бузилаётган ярмарка ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов 11 июнь куни ушбу масала юзасидан тадбиркорлар билан йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда масала сўнгги нуқтага етиб келгандек, гўё...
Йиғилишда аввал ҳоким ўзини ва бирга иштирок этаётган туман прокурори, ички ишлар раҳбари ва бошқа мутасадди ҳодимларини тадбиркорларга таништирди. Сўнгра дарров мақсадга ўтилди. Тадбиркорларга бузилган жойлари ўрнига янги, замонавий кўринишдаги бир нечта таклиф ва танловлар кўрсатилди (powerpoint усулидаги слайдлар орқали). Кўпчилик томонидан 2 қаватли бино кўринишида қурилиш олиб борилиши маъқулланди.
Шундан сўнг, бу таклифлар бўйича баъзи тадбиркорлар ўз фикрларини билдирдилар. Хусусан, ярмаркада узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган фуқаролардан бири ярмаркани аҳолининг ҳолатини ҳисобга олиб қуриш таклифини берди.
“Аввал бузилган жойда тадбиркорлар учун жой масаласини ҳал қилайлик. Тадбиркорларга ер майдони берамиз. 2 қаватли бинода кимлар бўлишини, ташқари ҳудудда кимлар бўлишини ўзлари ҳал қилишади. Бўлғуси ярмарка масъулияти чекланган жамият тарзида ташкил этилади. Бу бўйича амалий ёрдамга тайёрмиз. Ўзинглар тузган рўйхат асосида қарор тайёрлаб, ер берамиз”, дея ҳоким кўпчилик олдида ваъда берди.
Бошланган ишни хайрли бўлишини тилаб, кексалар дуолар қилишди. Ҳоким ва тадбиркорлар ўртасидаги ушбу музокара ижобий якунланди. Ҳокимнинг тадбиркорларга берган ваъдасини устидан чиқишини эса вақт кўрсатади. KUN.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради.
Мавзуга оид
09:45 / 10.06.2026
Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқ қутқариб қолинди
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
09:00 / 07.04.2026
Сергели туманида автобусда ёнғин чиқди
13:51 / 26.03.2026