Жаҳон | 11:04 / 12.06.2018
42153
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан сайр давомида унга ўзининг президентлик лимузинини кўрсатган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтмоқда. Давлатлар етакчилари учрашув ўтказишди, ҳозир вақтда якуний ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Махфий хизмати ходимлари The Beast («Йиртқич») номи билан машҳур президентлик лимузини эшигини очиб беришган, шундан сўнг Трамп Ким Чен Инга автомобиль салонини кўрсатди.

Журналистлар АҚШ ва КХДР етакчилари нима ҳақида гаплашишганини эшитишмаган, бироқ таъкидлашича, Шимолий Корея етакчиси «табассум қилиб турган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий қуролсизланиши бўйича саволга жавоб қайтармагани хабар берилганди.

Мавзуга оид