Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сингапурдан жўнаб кетиш вақтини ўзгартирди - Bloomberg
Фото: REUTERS/Jonathan
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурдан кетиш вақтини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор амалдорларга асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Қўшма Штатлар етакчиси Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан муваффақиятли музокаралар юз берадиган бўлса, яна озгина вақт қолмоқчи эди, бироқ КХДР етакчисининг Сингапурдан қачон кетиши аниқ бўлгач, бу борадаги ўз қарорини ўзгартирган.
Маълумотларга кўра, Трамп соат 19:00 (Тошкент вақти билан 16:00)да, Ким Чен Ин эса 16:00 (Тошкент вақти билан 13:00)да жўнаб кетади.
Аввалроқ, Трамп Сингапур ҳавосидан завқланиб кетгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Трамп Ким Чен Ин билан учрашгани хабар берилди.
Мавзуга оид
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
14:42 / 25.09.2025