Жаҳон | 23:07 / 12.06.2018
6385
1 дақиқада ўқилади

Туркияда TANAP газ қувури очилиши бўлиб ўтди

Туркиянинг Эскишеҳер вилоятида Трансанатолия газ қувури –  TANAP’нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Бу газ қувури орқали Озарбойжон гази Россияни четлаб ўтган ҳолда Европага етказилади.

Компрессор-ўлчаш станциясида ўтган маросимда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Сербия президенти Александр Вучич ва Украина президенти Пётр Порошенко иштирок этди.

Фото: aa.com.tr

Эрдўған ўз нутқида ушбу лойиҳани “Энергетик Ипак йўли” деб атаган.

Газ қувурининг ўтказиш қуввати йилига 16 млрд кубметр газни ташкил қилади, бу ҳажмдан 6 млрд кубметрини Туркия олади, қолган 10 млрд кубметри Европа жанубидаги давлатларга етказилади. 

Фото: aa.com.tr

Узунлиги 1850 км бўлган газ қувури орқали Озарбойжоннинг Шох-Дениз конидан олинадиган газ Туркиянинг ғарбий чегараларигача етказилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид