19:12 / 13.06.2018
25102

АҚШ-КХДР саммити Россия ва Хитой ташвишига сабаб бўлди

Фото: AP /Evan Vucci

Россия АҚШ - КХДР саммитидан сўнг ўзини «бортдан ташқарида» деб ҳисоблаши, Хитой эса унда «эҳтимолий стратегик муваффақиятсизликни» кўриши мумкин, деб ёзмоқда Sputnik.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурдаги саммитда учрашди. Томонлар «тарихий учрашув» якунлари бўйича икки давлат ўртасида янги муносабатларни қуришга, шунингдек, Корея ярим оролида тинчлик ўрнатишга келишиб олди.

Салем давлат университети профессори Канишкан Сатхасивам фикрича, Россияда саммит бўйича маълум бир хавотирлар юзага келган бўлиши мумкин. Сатхасивамнинг аниқлик киритишича, Россия президенти Владимир Путин, эҳтимол, бу жараённинг бевосита иштирокчиси эмаслигидан норози бўлмоқда, аммо у саммит натижаларидан қониққан.

Эксперт саммит якунлари қандайдир манфаат келтириши мумкин бўлган давлатлар сифатида Япония ва Жанубий Кореяни тилга олган. Унинг қўшимча қилишича, саммит битта минтақага эмас, балки бутун дунёга фойда келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ядровий қуролсизланиши муддатларига баҳо берилганди

 

Top