Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Македония янги ном олди
Фото: Reuters/Ognen Teofilovski
Македония Греция билан ўз номини ўзгартириш бўйича келишувга келди.
Кўп йиллик норозиликлар ва музокаралардан кейин икки давлат бош вазирлари Алексис Ципрас ва Зоран Заев бир тўхтамга келдилар. Таъкидланишича, тегишли ҳужжатлар имзолангандан кейин Македония Шимолий Македония Республикаси деб атала бошланади. Унинг миллий тили македон тили, фуқаролари эса македонияликлар деб аталади.
Македониянинг янги номи ҳам халқаро, ҳам икки томонлама даражада қўлланади, шу сабабли бу номга қолган давлатлар ҳам кўникишларига тўғри келади.
Энди ҳужжатларни икки давлат ҳукумати тасдиқлаши лозим. Шундан кейин Македония Европа иттифоқи ва НАТОга киришга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини олади. Шу вақтгача ушбу масала бўйича музокаралар Греция томонидан блоклаб келинганди.
Македониянинг номланиши бўйича Греция билан баҳс унинг Югославиядан ажралиб чиққанидан кейин вужудга келган. Грецияда шундай номдаги вилоят бўлгани сабабли, Афина Македониянинг бу номини тан олмаган.
Музокаралар вақтида шунингдек Юқори Македония ва Янги Македония номлари ҳам таклиф қилинган.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
12:51 / 22.11.2025