Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель яна АҚШ ҳақида гапириб, Трампни айблади
Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампни савдо баланси бўйича эскирган позицияда айблади. Бу ҳақда Hamburger Abendblatt хабар бермоқда.
«Агарда сиз улардан хизматлар ва улар савдо балансига қандай киритилгани ҳақида сўрасангиз, унда АҚШда Европа билан савдода катта профицит борлиги ойдинлашади. Ҳамда хизматлар улуши ошиб боради. Бироқ, балансни модернизация қилиш муҳим, бу биз ишлар ҳақида гаплашиб олишимиз учун керак. Бунинг устига, АҚШ Германияга эмас, балки Германия АҚШга кўпроқ сармоя киритмоқда», - деган Меркель.
Меркель бу ҳақда Христиан-демократик иттифоқ фракцияси иқтисодий кенгаши тадбирида чиқиш қилиб айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати Трамп ва Меркель тасвирланган фотосуратга изоҳ берганди.