Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: НАТОнинг шарқий йўналишдаги режалари ҳисобга олинади
Россия томони НАТОнинг шарқий йўналиш бўйича режаларини ҳисобга олади, дея маълум қилди РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко.
«Албатта. Биз ҳаммасини диққатлик билан кузатмоқдамиз, альянснинг шарқий фронтдаги режалари бўйича бизнинг баҳоларимиз яхши маълум», - деди Грушко.
Хусусан, унинг таъкидлашича, Россия, керак бўладиган бўлса, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа имкониятларини кафолатлаши мумкин бўлган барча ҳарбий-техник чораларни кўришга тайёр.
«Бу ерда ҳеч қандай иккиланиш бўлиши мумкин эмас. Ишончим комилки, НАТОдагилар биз ҳаммасини диққатлик билан кузатаётганимиз, альянс ҳарбий қурилиши жараёни ривожига эътибор билан қараб турганимизни яхши тушуниб турибди», - дея таъкидлаб ўтди Грушко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатлари ташвишга сабаб бўлаётганини айтганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026