Жаҳон | 08:41 / 13.06.2018
9462
1 дақиқада ўқилади

«Россиянинг беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Украина иқтисодиётига зарар етказмоқда»

Фото: AP

Европа комиссияси вице-президенти Валдис Домбровскиснинг Европарламентдаги эшитувларда маълум қилишича, Украинага макромолиявий ёрдам тақдим этишда мамлакатда коррупция билан кураш мажбурий шарт саналади. 

«Коррупция билан кураш ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумда сиёсий шартлар марказида бўлади, у Евроиттифоқ ва Украина ўртасида бу молиявий ёрдам учун мувофиқлаштирилиши керак», - деди Домбровскис.

Унинг қўшимча қилишича, Украинадаги иқтисодий вазият ҳамон «нозик» бўлиб турибди, аммо аста-секин тикланмоқда. Шунингдек, Домбровскис Россиянинг Украина шарқидаги «беқарорлаштирувчи ҳаракатлари» иқтисодий ҳолатга зарар етказаётганини таъкидлаган.

«Украинага қисқа муддатлар ичида макромолиявий ёрдам дастурини ишга тушириш муҳим», - дея хулоса қилди ЕК вице-президенти.

Домбровскиснинг қайд этишича, Европа давлатлари Украинага иқтисодиётни тиклашда «муваффақиятсизликка учрашга» имкон бермайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик депутат Россияни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид