19:22 / 13.06.2018
6589

Ўзбекистон чемпионати тўпурари Анвар Бердиев 500-ўйинини ўтказди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбек футболида юбилей ўйинларини ўтказаётган футболчилар сони яна бир нафарга ортди. Яқиндагина Игнатий Нестеровга 400-ўйинни ўтказгани учун эсдалик совғаси топширилган эди.

Суперлигаси 15-туридан ўрин олган «Нефтчи» - «Пахтакор» (1:1) ўйинида, мезбонлар таркибида майдонга тушган тажрибали ўйинчи Анвар Бердиев ўз фаолиятидаги 500-расмий ўйинни ўтказди, деб хабар беради ПФЛ сайти. 

Аллақачон 40 ёшни қаршилаган маҳоратли футболчи фаолияти давомида «Машъал», «Насаф», «Нефтчи», «Бунёдкор» ҳамда «Андижон» клубларида ўйнаган.

Анвар Бердиев 1 марта Ўзбекистон чемпионати олтин медалига, 5 марта кумуш медалларига эга чиққан. Қолаверса, «Пахтакор» дарвозасини ишғол этган ҳужумчи ўз голлари сонини 225тага етказиб олди. У ҳамон Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар рўйхатида якка пешқадам бўлиб турибди.

Top