Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2026 қаерда ўтказилиши маълум бўлди
АҚШ, Канада ва Мексиканинг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи учун қўшма аризаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) конгрессидаги овоз бериш якунлари бўйича ғалаба қозонди.
Шимолий Америка бирлашган аризасига ташкилот ижроия қўмитасининг 67 фоиз аъзоси овоз берди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 48 иштирокчи билан ўтадиган тарихдаги илк шундай мусобақага айланади.
Аввалига мундиални ўтказиш ҳуқуқи учун олтита ариза кураш олиб борди, бироқ ФИФА конгрессининг ҳал қилувчи танлови олдида иккитаси қолди: Марокаш ва АҚШ, Канада ҳамда Мексиканинг қўшма аризаси.
АҚШда жаҳон чемпионати 1994 йилда ўтказилган бўлса, Мексика мундиалга икки бор - 1970 ва 1986 йилда мезбонлик қилган.
Мавзуга оид
10:15 / 01.04.2026
Ироқ ЖЧнинг сўнгги иштирокчисига айланди
18:47 / 26.03.2026
Футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан хавотирдаман – Фабио Каннаваро
20:21 / 21.03.2026
ФИФА Нигерия эътирозини рад этди – Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиш учун курашади
22:13 / 17.03.2026