Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россиянинг Сурияга алоқадор навбатдаги ёлғони ҳақида маълум қилди
Сурияда америкалик ҳарбийлар иштирокида фитна тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга зид. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт маълум қилди.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ коалицияси Сурияда янги авиазарбага тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берганди. Бунга кимёвий моддалардан фойдаланиш тўғрисидаги саҳналаштирилган ролик сабаб бўлган. Маҳкама маълумотларига кўра, фитна америкалик ҳарбийлар кўмаги билан «Сурия озодлик армияси» кучлари томонидан тайёрланмоқда.
«Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва «Сурия озодлик армияси» кучлари Сурияда саҳналаштирилган кимёвий ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёлғон баёнотлар бермоқда», - дея ёзган Науэрт твиттерда.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга амал қилмоқда, Россия эса «Солсберида заҳарловчи моддадан фойдаланди ва Сурия президенти Башар Асадни Суриядаги мунтазам кимёвий ҳужумлар бўйича айбловлардан ҳимоя қилмоқда».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияга авиазарбалар натижасида 44 киши ҳалок бўлгани, Россия бунга алоқадор эканини рад этаётгани ҳақида хабар берилганди.