Ҳалок бўлганлар орасида олти бола ва 11 нафар аёл бор, дейилади обсерватория баёнотида.
"Россияга тегишли бўлгани тахмин қилинаётган ҳарбий самолётлар Идлибдаги Зардан қишлоғига тунда зарбалар берди. Ҳужум минтақада март ойи охиридан бери энг кўп қурбонга олиб келди", - дея қўшимча қилиб ўтган ҳуқуқ ҳимоячилари.
Обсерваториядагилар ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини истисно этмаяпти, сабаби қутқарувчилар бинолар вайроналари остида ҳамон омон қолганларни изламоқда.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги бу борада раддия билан чиқди.
«Суриядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Лондон обсерваторияси ва «Оқ каскалар»нинг Россия самолётлари 7 июнь куни кечқурун Идлиб вилоятидаги Зардан аҳоли пункти ёнида зарба бергани ҳақидаги барча хабарлари ҳақиқатга тўғри келмайди», - дейилади ушбу давлат Мудофаа вазирлиги хабарида.
Вазирликдан таъкидлашларича, маҳкама ходимлари маълумотига кўра, «Идлиб вилоятидаги кўрсатилган ҳудудда сўнгги бир неча кун давомида «Жабҳот ан-Нусра» ташкилоти ва «Жайш ал-Аҳрор» мухолиф гуруҳи ўртасида оғир артиллерия қуролидан фойдаланилган ҳолда жанглар кузатилган».



