Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БелАЗ Ўзбекистонга қарийб 200та оғир ағдарма машина етказиб беради
БелАЗ 2023 йилгача Ўзбекистонга қарийб 200 та оғир ағдарма машина етказиб беради. Бу ҳақида БелАЗ ОАЖ бош директори Пётр Пархомчик маълум қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Яқинда Ўзбекистон томони билан мазкур техника воситаларини 2020-2023 йиллар ичида етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган.
“Қарийб 200 та оғир самосвал Ўзбекистонга етказиб берилади, - деди у. – Илгари имзоланган шартномага кўра эса 2017 -2018 йиллар давомида БелАЗ Ўзбекистонга 260 та оғир карьер ағдарма машинасини юбориши керак. Мазкур келишув қарийб 70 фоиз бажарилди. Ўтган йили 106 дона, жорий йил беш ойида 64 дона.
Беларусь савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улаховичнинг маълум қилишича, ушбу давлат компаниялари Ўзбекистонда, жумладан, қўшма корхоналар тузиш соҳасида ҳам муваффақиятли ишлаяпти. Айни пайтда томонлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва туризм бўйича ҳамкорлик қилиш жабҳасида 11 та келишув лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
12:07 / 22.09.2025
Ўзбекистонга олиб кириладиган машиналарни экологик сертификатлаш бекор қилинади
11:42 / 03.07.2025