Жаҳон | 15:53 / 14.06.2018
9418
1 дақиқада ўқилади

Путин Кремль тузилмасига доир янги фармонни имзолади

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Россия президенти Владимир Путин президент маъмурияти тузилмасини оптималлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, Россия президентининг ички сиёсат бўйича бошқармаси қайта ташкил этилади. Унга давлат раҳбари ва маъмурият раҳбарига маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳасидаги ривожланиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари масалаларига доир таклифларни ишлаб чиқиш, умумлаштириш ҳамда тақдим этиш вазифаси юклатилади. Бундан ташқари, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш ва президентнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро алоқаси бўйича умумий принциплар такомиллаштирилади.

Шунингдек, президент ишлари бўйича экспертлик бошқармаси, президентнинг Давлат кенгаши фаолиятини таъминлаш бўйича бошқармаси, ахборот технологиялари ва электрон демократиядан фойдаланиш бўйича бошқарма, жамоавий лойиҳалар бўйича бошқарма қайта ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россияда ҳаммаси яхши бўлишини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид