Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турсинхон Худойбергановнинг ўғли ИИБдаги юқори лавозимга тайинланди
Фото: UzNews
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови рўй берди. Тошкент вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасига янги бошлиқ тайинланган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz’га Тошкент вилояти ИИБдаги манба тасдиқлади.
Қайд этилишича, подполковник Ортиқ Турсинхонович Худойберганов Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. У шу пайтга қадар Оққўрғон туман ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Маълумот учун, Ортиқ Худойберганов Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергановнинг ўғли саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондони тайинланганди.
Мавзуга оид
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
09:42 / 11.03.2026
Ички ишлар ходими қайси ҳолларда электрошок қурилмасини қўллаши мумкин?
10:04 / 10.03.2026
Икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди
18:03 / 06.03.2026